Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

эътибордами, мусулмонлар баҳсларида мутакаллимлардан кейин пайдо бўлди. «Қазо ва қадар» масаласида иккита раъй бор. Биринчиси ихтиёр эркинлиги бўлиб, бу мўътазилаларнинг раъйидир. Иккинчиси мажбурийликдир. Бу, ўрталарида лафз ва ифодаларида ихтилофлар бўлса-да, жабриялар ва аҳли сунналар раъйи эди. Мусулмонлар мана шу икки фикрда ўрнашди ва улар Қуръон, ҳадис раъйлари ва бу иккаласидан саҳобалар тушунган нарсаларни қўйиб, қазо ва қадарни ёки мажбурийлик ва ихтиёрлилик ёхуд ирода эркинлиги деган янги исм ҳақида, феъллар банданинг яратишлигию иродаси билан бўладими ёки Оллоҳнинг яратиши ва иродаси биланми; инсон нарсаларда пайдо қилаётган хусусиятлар - бу банданинг феъли-иродасиданми ёки Оллоҳданми, деган янги номлар ҳақидаги мунозарага ўтишди. Бу мунозаралардан кейин қазо ва қадар масаласи ақида баҳсига қўшилиб, ақиданинг олтинчи рукни бўлиб қолди.

 

Қадар
Мутакаллимлар юнон файласуфларидан «қазо ва қадар» деб қўйиб олишган исмларининг барчаси бу маънода луғатда ҳам, шариатда ҳам келган эмас. Қадар ва қазонинг луғавий ёки шаръий маънолари мутакаллимлар қўйган маънодан узоқлиги қай даражада эканлигига аниқлик киритиш учун бу иккаласининг луғатда ва шаръий нусусларда келгандек маъноларини кўриб чиқамиз. Қадар сўзининг луғатда бир неча маънолари бор. Масалан: «қаддара» сўзи татбиқ қилмоқ, ҳисоблаб чиқмоқ, тайёрламоқ, аниқлаб қўймоқ, улуғламоқ, ҳукм қилмоқ, тақсимламоқ, жабрламоқ, сиқмоқ ва киши ўз ишининг тўғрилиги ва тадбири ҳақида фикр юритиш маъноларида келган. Ва ҳадисда келган: «Агар ой сизларга булут сабабли кўринмай қолса, уни ўттиз кун қилиб белгиланглар»даги белгилаш маъносини англатади.


Қадар сўзи Қуръонда ҳам бир неча маъноларда ишлатилган. Оллоҳ Таоло айтади:


وَكَانَ أَمْرُ اللَّهِ قَدَرًا مَقْدُورًا
– „Ва Оллоҳнинг амри-иродаси қилингувчи ҳукм бўлди“.                          [33:38]
Бу ерда қадар қатъий ҳукм маъносида келган бўлса, қуйида эса:


فَقَدَرَ عَلَيْهِ رِزْقَهُ

– „Ризқини танг қилиб қўйса, …“,                                                                    [89:16]
унга ризқни сиқиб, қисқартириб қўйиш маъносида келган. Яна Оллоҳ Таолонинг:


فَالْتَقَى الْمَاءُ عَلَى أَمْرٍ قَدْ قُدِرَ
– „Бас, (осмон ва ернинг) суви тақдир қилиб қўйилган бир иш (яъни кофирларни ғарқ қилиб юбориш) устида учрашдилар“,               [54:12]


оятида эса Оллоҳ Таоло Лавҳул маҳфузда «тақдир қилган», яъни «ёзиб қўйган» ишга кўра деган маънода. Бу Нуҳ пайғамбарнинг қавми тўфон билан ҳалок бўлишидир. Оллоҳ Таоло айтади:

 

وَقَدَّرَ فِيهَا أَقْوَاتَهَا

 

48-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260